7x7.uz | yangiliklar, shou-biznes, sport, avto, kino, moda, seriallar olami

Бош сахифа arrow Янгиликлар arrow Словения супермаркетларида тиланчи-робот пайдо бўлди
Словения супермаркетларида тиланчи-робот пайдо бўлди Принтер учун E-mailга юбориш
14.07.2010 г.

Словениялик ихтирочилар ғайриоддий робот ихтиро қилишди. У тиланчилик қилади. «Тиланчи» одамлар тақдим этган эски компьютерларнинг эҳтиёт қисмларидан яратилди.

Унинг юзи эски телевизордан олинган.

Танаси эса шаффоф бўлиб, унда худди эски йиртиқ-ямоқ кийим каби жиҳозлар кўзга ташланади. Бу эса кишида раҳм-шафқат ҳиссини уйғотади. Роботда нутқ синтезатори мавжуд, у садақа сўраб, қўлини чўзиб туради. Жамоат жойларида унга садақа қилувчилар кўплаб топилмоқда.
Бундан кўзланган мақсад эзгу. Йиғилган пуллар уйсизлар ва камбағалларга тарқатилмоқда. Чунки уларнинг кўпчилиги хайр-эҳсон сўрашга уялади, қўлини чўзиб кўчага чиқолмайди. Бундан ташқари, бадавлат кишилар яшайдиган, дам оладиган жойларда садақа сўраш тақиқланган. Роботларга эса бундай тақиқ йўқ.
Бундан ташқари, ғоя муаллифларининг фикрига кўра, бойлар бунақа ёқимтой роботга мамнуният билан садақа беради. Бу ғояни ҳатто Словения маданият вазирлиги ҳам қўллаб-қувватламоқда.
Яқинда бир савдо марказида хайр-эҳсон сўраган робот ихтирочиларининг умидларини оқлади – соатига 5 евродан пул ишлаб топди.

 
« Олдинги   Кейинги »