|
"Божалар" автоҳалокатга учради |
|
|
|
02.07.2009 г. |
Тожикистоннинг Душанбе ва Турсунзода шаҳарларидан гастрол сафаридан қайтаётган "Божалар" гуруҳи Сурхондарё вилоятида автоҳалокатга учради. Маълумотларга қараганда, йигитлар воқеа содир бўлган жой яқинидаги шифохоналардан бирига олиб борилган.
Гуруҳ аъзоси Мўмин бош миянинг қаттиқ лат ейиши туфайли вафот этган. Жаҳонгир Позилжонов эса қаттиқ тан жароҳати олган. Жабрланганлар оиласига бардамлик тилаймиз. Шоу оламидаги бу йҳқотиш эса барча мусиқа ихлосмандларини чуқур изтиробга солиши тайин. Жаҳонгирга эса шифо сўраймиз!
|