7x7.uz | yangiliklar, shou-biznes, sport, avto, kino, moda, seriallar olami

ДУНЁДАГИ ЭНГ МИТТИ УМУРТҚАЛИЛАР
Янгиликлар
12.01.2012 г.
Image

Аниқланишича, сайёрамиздаги энг митти умуртқали жониворлар Paedophryne amauensis турига мансуб бақалар экан. Улар Папуа-Янги Гвинеяда топилган.
Бу турдаги вояга етган бақанинг узунлиги атиги 7,7 миллиметр. Бу аввалги рекордчи – Paedocypris progenetica турига мансуб балиқ узунлигидан 0,3 миллиметрга кичикроқдир. Митти бақани Луизиана штати университети талабаси Эрик Риттмейер аниқлаган.
Бақа жуда кичкина бўлгани учун нишабликларда сакрагани қийналади. Эркаги чиқарадиган товуш эса кўпроқ ҳашаротнинг товушига ўхшаб кетади.
Ҳозирги пайтга қадар фанга 60 мингдан ортиқ турдаги умуртқали мавжудотлар маълум. Уларнинг энг йириги кўк кит бўлиб, ўртача узунлиги 25 метрга етади.

 
СУДЛАНУВЧИ ПРОКУРОРНИ ОТИБ ҚЎЙДИ
Янгиликлар
12.01.2012 г.
Image

Германиянинг Дахау шаҳрида судланувчи суд залида прокурорни отиб қўйди. 
Хабар қилинишича, судланувчи аввал судьяга қарата ўқ узган, лекин нишонга тегизаолмаган. Шундан кейин у прокурорнинг қорнига иккита, қўлига эса битта ўқ узган. Жиноятчи қўлга олинган, давлат қораловчиси эса ўша ердаёқ жон таслим қилган. 
Судда алимент тўламаслик тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётган бўлган. Судланувчининг ёши 54 да. Вафот этган 31 ёшли прокурор атиги 1 йил аввал иш бошлаган экан.
Судланувчининг суд залига қандан олиб киргани ҳозирча номаълум.

 
ЖИЗЗАХ: ПРЕЗИДЕНТ АСАРИ ЎРГАНИЛМОҚДА
Янгиликлар
12.01.2012 г.
Image Untitled Document

2012 йилнинг 11 январь куни  Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмасида шаҳар  маънавият тарғибот бўлими томонидан Президент Ислом Каримовнинг «Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида» номли  асарини ўрганишга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Мазкур давра суҳбатида бирлашманинг барча раҳбар-ходимлари, тиббий муассасалар раҳбарлари, ҳамширалар қатнашдилар.
Давра суҳбатида Жиззах шаҳар маънавият тарғибот бўлими раҳбари Ҳабиба Қурбонбоева қатнашиб, тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг «Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида» номли китобининг мазмун-моҳияти ва унинг Истиқлолимизнинг тарихини ўрганишда муҳим манба сифатида ёш авлодга етказиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, тадбирда асарни барча юртдошлармиз мустақил ўрганишлари, ундан тегишли хулоса чиқарган ҳолда ёшларимизни халқимизнинг миллий-маънавий қадриятлари, улуғ аждодларимиздан бизга мерос бўлиб қолган улкан маънавият манбаига садоқат руҳида тарбиялаш лозимлиги, шунинг учун ҳам ёшларга миллий-маънавий қадриятларимиз ва ўз тарихимизни, собиқ иттифоқ даврида содир бўлган воқеаларни фактларга асосан тушунтириш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.
Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Маҳмуд Эгамбердиевнинг  фикрига кўра, бугунги тинч ва осуда ҳаётимиз, аҳолининг барча соҳаларда илғорлашуви,    мамлакатимизнинг дунё ҳамжамиятида тутган ўрни, тиббиёт соҳасида эришилаётган улкан ютуқлар, келажак авлоднинг соғломлигини таъминлаш каби барча ишлар замирида улкан меҳнат ётганини унутмаслик керак.
Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
 
РОССИЯДА ЧИНАКАМ ПАҲЛАВОН ТУҒИЛДИ
Янгиликлар
11.01.2012 г.
Image

Кеча Россиянинг Томск шаҳрида 6,4 килоли чақалоқ туғилди.
Чақалоқ шаҳар перинатал марказида кесар кесиш йўли билан соғ-саломат дунёга келган. Одатда чақалоқларнинг вазни 3-3,5 кило бўлади. 5 килограммли чақалоқ йирик, ундан оғири эса гигант ҳисобланади. Шифокорларнинг айтишича, 1,5 минг чақалоқдан атиги биттаси гигант бўлиши мумкин. 
«Кўп йиллик тажрибага эга дояларимиз бундай вазнли чақалоқ туғилганини эслай олишмади, – дейди Томск перинатал маркази бош шифокори Игорь Степанов. – Энг оғири 6,2 кило бўлган экан».
Унинг айтишича, она ҳам, паҳлавон чақалоқ ҳам ўзларини яхщи ҳис қилишмоқда. Бир неча кундан кейин улар уйларига кетишлари мумкин.

 
ЙИҒЛАМАГАНЛАР ЖАЗОЛАНДИ
Янгиликлар
11.01.2012 г.
Image

Шимолий Кореяда мамлакатнинг марҳум раҳари Ким Чен Ирнинг дафн маросимида йиғламаганлар жазоланди.
Азага қўшилмаганлар олти ойни меҳнат лагерларида ўтказишларига тўғри келади. Маълумотларга қараганда, ўтган йилнинг 29 декабрида, яъни мотамнинг охирги куниёқ Ким Чен Ирнинг ўлимига етарлича ҳамдард бўлмаганлар танқид қилинган. Шундан кейин «Халқ судлари» бошланиб, улар 8 январга қадар давом этган. Айниқса, мотам кунлари мамлакат раҳбариятини танқид қилишга журъат этганлар оғирроқ жазо оладиган бўлди.

 
БАЛАНДДА ЯШАГАНЛАР ТЕЗРОҚ ҚАРИЙДИ
Янгиликлар
11.01.2012 г.
Image

Одамнинг умри нафақат соғлом турмуш тарзи, балки қайси қаватда яшаётганига ҳам боғлиқ экан.
АҚШнинг Стандартлар ва технологиялар институти олимлари одам денгиз сатҳидан қанчалик баландда яшаса, шунчалик тез қаришини айтишмоқда. Бу фикрни исботлаш учун ўта аниқ ишловчи атом соатларидан фойдаланишди. Назарий жиҳатдан бу соатлар 3,7 миллиард йилда атиги 1 сонияга адашиши мумкин.
Олимлар бир атом соатини иккинчисидан 30 сантиметр баландликда жойлаштиришди. Кузатишлар давомида юқоридаги соат пастдагидан сал – 0,0000054 сония тезроқ юриши аниқланди.
Тадқиқотчиларнинг айтишича, ҳамма гап гравитацияда: объект ер сатҳига қанчалик яқин бўлса, унинг учун вақт шунчалик секин ўтади.

 
<< [Аввалги] < [Кейинги] 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 [Олдинга] > [Охирига] >>

Натижалар 91 - 106 1217