|
Янгиликлар
|
|
23.01.2012 г. |
 Яқин тўрт йил ичида Япония пойтахтида кучли зилзила юз бериши хавфи 70 фоизни ташкил этади.
Токио университети ҳузуридаги Сейсмология илмий-тадқиқот институти олимлари ана шундай хулосага келишди. Уларнинг фикрича, ўтган йилнинг мартида юз берган ер силкинишидан кейин пойтахт ҳудудида сейсмик фаоллик беш карра кучайган ва шунинг учун магнитудаси 7 га тенг зилзила бўлиши эҳтимоли бор.
Олимларнинг ҳисоб-китобига кўра, март ойидан декабргача ҳар куни магнитудаси 3-6 га тенг ўртача 1,48 та зилзила қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 11 мартида Япониянинг шимоли-шарқида магнитудаси 9 га тенг ер силкиниши юз берган эди. Бунинг оқибатида айрим жойларда баландлиги 30-40 метрга етган цунами вужудга келган. Табиий офат туфайли ҳалок бўлганлар ва бедарак йўқолганлар сони 19 мингдан ортди. 126 мингта иншоот қисман ёки буткул вайронага айланди, 260 мингтаси қисман зарарланди. «Фукусима-1» атом электрстанциясида юз берган авариядан сўнг атрофга радиация тарқалди, хавфли ҳудуддан 140 минг киши кўчирилди.
|
|
Янгиликлар
|
|
23.01.2012 г. |
 Америкалик сенаторларнинг ўртача 2,63 миллион доллар, вакиллар палатаси аъзоларининг эса 756 минг доллар бойлиги бор. Вашингдонда жойлашган Масъулиятли сиёсат учун маркази ана шундай маълумот тарқатди.
Марказ ижрочи директори Шейла Крумхолцнинг айтишича, 535 нафар қонун яратувчиларининг деярли ярмини миллионерлар ташкил этади. Бундан тўрт йил муқаддам АҚШни қийин аҳволга солиб қўйган молиявий-иқтисодий инқироз ҳам уларнинг бойлигига таъсир қилмаган.
2006 йилда сенаторларнинг ўртача сарвати 1,7 миллион доллар, конгрессменларники эса 675 минг доллар эди. 1984 йилдан 2009 йилгача конгрессменларнинг бойлиги деярли уч карра кўпайган, аммо шу вақт мобайнида оддий фуқароларнинг тушуми бироз камайган. «Кўплаб америкаликлар қонун яратувчиларини реал ҳаётдан узилиб қолганликда айблашади ва бунинг ҳечам ажабланарли жойи йўқ», – дейди Шейла Крумхолц.
Конгрессдаги бойлар рўйхатига 448 миллион доллар билан республикачи Даррел Исса етакчилик қилмоқда. Пулдорларнинг илк бешталигида, шунингдек, республикаси конгрессмен Майкл Маккол (380 млн.) ва уч нафар сенатор-демократ – Жон Керри (194 млн.), Жон Рокфеллер (82 млн.) ва Марк Уорнер (76 млн. доллар) бор.
|
|
Янгиликлар
|
|
23.01.2012 г. |
 Фаластинлик бир одам ўз қизини 9 йилдан ортиқ вақт давомида ваннахонада сақлаб келгани маълум бўлди. Чунки у қизни собиқ хотинига беришни истамаган.
Шанба куни кечқурун Калкилия шаҳри полицияси 20 ёшли қизни тутқунликдан озод қилди. Полиция подполковниги Мусо Ядакнинг айтишича, қиз жуда қўрқитилган ҳолатда бўлган.
Қиз ўз отаси узоқ йиллар давомида уни тутқунликда сақлаганини, яқинлари билан гаплашишга умуман рухсат берганини билдирган. У эрта тонгда кечқурун ювган кийим-кечакларни дорга ёйиш учунгина ташқарига чиққан. Отаси фақат радио эшитишга рухсат берган.
«Меҳрибон» ота агар бирортани ёрдамга чақирса, ўлдиришини айтиб, унга таҳдид қилган. Шундай бўлса-да, қиз минг қўрқув ичида кечқурун полицияга қўнғироқ қилишга муваффақ бўлган. Айни пайтда у онаси билан бирга.
|
|
Янгиликлар
|
|
23.01.2012 г. |
Untitled Document
Бугун Европа Иттифоқи жорий йилнинг 1 июлидан эътиборан Эрондан умуман нефть импорт қилмасликка қарор қилди.
Бундай чорадан кўзда тутилган мақсад Эронни ядро дастуридан воз кечишга мажбурлашдир. ЕИнинг мазкур қарори АҚШ томонидан олқишланди.
«Франс Пресс» ахборот агентлиги маълумотига кўра, Европа давлатлари ичида Эрондан энг кўп Греция, Италия ва Испания нефть сотиб олади (68%).
Эрон нефтига эмбарго мазкур мамлакатга нисбатан санцияларнинг янги пакети доирасида қабул қилинди.
|
|
Янгиликлар
|
|
20.01.2012 г. |
 Дунёдаги энг қиммат китоблардан бири ҳисобланувчи «Америка қушлари» бугун «Кристис» аукцион уйида сотувга қўйилди.
Бу Шимолий Америка қушлари ҳақида чоп этилган илк нашр ҳисобланади, унинг муаллифи америкалик таниқли натуралист Жон Жеймс Одбюрондир. Китоб XIX асрнинг биринчи ярмида қисмларга бўлинган ҳолда Лондон ва Эдингбургда чоп этилган. «Америка қушлари» атиги 100 нусхадан сал кўпроқ чиққан, холос.
«Кристис» аукцион уйи китобнинг нархини 7-10 миллион доллар қилиб белгилаган. 2010 йилда китобнинг сақланиб қолган 120 нусхасидан биттаси «Сотбис» аукцион уйида 11,5 миллион долларга сотилган эди.
|
|
Янгиликлар
|
|
20.01.2012 г. |
 Грецияда ҳукм сураётган иқтисодий инқироз қандай қилиб бўлса-да даромад манбаларини излашга мажбур қилмоқда. Энди бу ерда тарихий ёдгорликлар ижарага берилиши мумкин. Масалан, машҳур Акрополни кунига 1600 евродан ижарага олса бўлади.
Қадимий обидаларни ижарага бериш ғояси «Янги демократия» консерватив партияси депутати Герамисо Гиакоуматосга тегишли. «Ҳукумат маошларни қисқартириш ўрнига тарихий ёрдгорликларни ижарага бериши мумкин, – деган эди у ўтган йилнинг ноябрида. – Бу чора ижтимоий тангликни бартараф этиш ва намойишларни тўхтатишга ёрдам беради».
Бу фикр, юмшоқ қилиб айтганда, грекларга ёқмади. «Этник греклар олий кенгаши» бирлашмаси уни «аҳмоқлик» ва «шармандалик» деб атаб, Гиакоуматосдан узр сўрашини талаб қилди. Лекин археологлар ва тарихчилар депутатни қўллаб-қувватлашди.
Орадан атаги бир ярим ой ўтиб Маданият вазирлиги мамлакатнинг асосий меъморчилик обидаларининг ижарага берилишини расман тасдиқлади. Бундан ташқари, нархлар аввал режалаштирилганидан бир неча баравар пасайтирилди. Ижарага биринчи бўлиб Акрополь қўйилди.
Аввалига фильм суратга олиш учун бир кунлик ижара ҳақи 4000 евро эди, охирида эса 1600 еврода қилиб белгиланди. Фотографлар учун эса 300 дан 200 еврога туширилди.
Яқин орада бошқа обидалар учун ҳам ижара ҳақлари эълон қилинади.
|
|
|
<< [Аввалги] < [Кейинги] 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 [Олдинга] > [Охирига] >>
|
| Натижалар 61 - 76 1217 |