7x7.uz | yangiliklar, shou-biznes, sport, avto, kino, moda, seriallar olami

ХАРТФОРД – БОЙЛАРНИНГ БОЙИ
Янгиликлар
26.01.2012 г.
Image

Американинг Brookings Institute тадқиқот институти дунёдаги бой шаҳарларнинг рўйхатини тузди. Буни аниқлаш учун мутахассислар шаҳарнинг ялпи ички маҳсулотини жон бошига бўлиб чиқишган.
Дунёдаги энг бой ўнта шаҳарнинг олтитаси АҚШда, учтаси Европада, биттаси эса Бирлашган Араб Амирликларида жойлашган.
Brookings Institute эътирофига кўра, Қоҳира, Мумбай ва Александрия энг ночор мегаполислардир.
Энг бой шаҳарлар ўнталиги:
1. Хартфорд, АҚШ ($75 086)
2. Осло, Норвегия ($74 057)
3. Сан-Хосе, АҚШ ($68 141)
4. Абу-Даби, БАА ($63 859)
5. Бриджпорт, АҚШ ($63 555)
6. Цюрих, Швейцария ($63 236)
7. Вашингтон, АҚШ ($62 943)
8. Стокгольм, Швеция ($61 458)
9. Бостон, АҚШ ($60 074)
10. Сан-Франциско, АҚШ ($58 783)

 
ЎЗБЕКИСТОН ВА ЯПОНИЯ: ДИПЛОМАТИК АЛОҚАЛАРГА 20 ЙИЛ ТЎЛДИ
Янгиликлар
26.01.2012 г.
Image

Бугун Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасида ўрнатилган дипломатик алоқаларга 20 йил тўлди.
Шу муносабат билан Япония бош вазири Ёсихико Нода мамлакатимиз президенти Ислом Каримов номига табрик йўллади. Шунингдек, Япония Ташқи ишлар вазири Коиторо Гэмба Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловга ҳам қутлов номаси юборди.
«Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритгандан буён давлатларимиз ўртасида дўстлик алоқалари ривожланиб келмоқда, – дейилади Ёсихоко Нода йўллаган табрикномада. – Ўтган йили март ойида Япониянинг шарқий қисмида юз берган зилзиладан кейин Сиз Жаноби олийлари ва кўплаб ўзбекистонликлардан ҳамдардлик ҳамда ёрдам олдик. Фурсатдан фойдаланиб, бунинг учун яна бир бор ўз миннатдорчилигимни изҳор қиламан».
Мамлакатимиз Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов номига йўлланган номада «цивилизациялар чорраҳаси» бўлмиш Ўзбекистон Япониянинг муҳим стратегик ҳамкори эканлиги айтилиб, унинг Марказий Осиё минтақасида барқарорликни сақлашдаги роли жуда катталиги таъкидланган.

 
ЛИВИЯ ТИНЧИМАДИМИ?
Янгиликлар
26.01.2012 г.
Image

Ливияда инқилоб учун курашган собиқ жангчилар ҳукумат томонидан назорат қилинмаяпти ва улар махфий турмаларда минглаб хорижликларни сақламоқда. Бу ҳақда БМТнинг Ливиядаги махсус вакили Ян Мартин маълум қилди.
Унинг айтишича, яқинда Триполи, Бенгази ва Бин-Валидда марҳум Муаммар Қаддофий тарафдорлари ва Миллий ўтиш даври кенгаши кучлари ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувлар айнан собиқ инқилобчилар томонидан қўзғалган. Бу эса аввалги тузум тарафдорлари ва айни пайтдаги ҳокимият эгаларининг келишиши жуда катта муаммо эканини кўрсатади.
«Давлат институтларининг заифлиги ёки баъзида умуман ишламаслиги, сиёсий партиялар ва фуқаролик жамияти ташкилотларининг йўқлиги Ливиядаги ўтиш даврини тобора қийинлаштирмоқда», – деди Ян Мартин.
БМТ махсус вакилининг айтишича, ҳукумат баҳоли қудрат зўравонлик хуружларини бостириб келмоқда, аммо бундай ҳолатлар такрорланмаслигига ҳеч қандай кафолат йўқ.
Шунингдек, БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Нави Пиллай собиқ инқилоб курашчилари томонидан сақланаётган маҳбуслар аҳволига эътибор қаратиш кераклигини таъкидламоқда. Унинг сўзларига кўра, ҳозир Ливиядаги олтмишда турмада 8,5 мингта маҳбус бор.
«Уларнинг кўпчилиги Қаддофийга содиқликда айбланяпти, қамалганлар орасида Африканинг бошқа мамлакатлари фуқаролари ҳам кўпчиликни ташкил қилади», – деди Пиллай хоним. У Ливиядаги норасмий турмаларни ҳукумат ўз назоратига олиши кераклигини уқтирмоқда.

 
ЭНГ КЎП КЎМИР ХИТОЙГА!
Янгиликлар
26.01.2012 г.
Image

Reuters ахборот агентлиги тарқатган хабарда айтилишича, 2011 йил якунларига кўра, Хитой дунёдаги энг йирик кўмир импортчиси бўлди.
Ўтган йили Хитой кўмир сотиб олишни 10,8 фоизга ошириб, 182,4 миллион тоннага етказди.
1975 йилдан бери Япония дунёдаги энг йирик кўмир импортчиси бўлиб келаётган эди. Бироқ ўтган йили кунчиқар мамлакатда пўлат ишлаб чиқарувчилар томонидан коксланадиган кўмирга бўлган талаб камайди.
Мутахассисларнинг фикрича, жорий йилда Хитойнинг кўмир импортида етакчиликни сақлаб қолиш-қолмаслиги номаълум. Бу йил мамлакатнинг ўзида кўмир қазиб олиш ўсиши кутилмоқда, бу эса турган гапки, экспортнинг қисқаришига олиб келади. 
Хитой дунёдаги энг йирик энергия захиралари истеъмолчиси ҳисобланади. 2010 йилда Халқаро энергетика агентлиги тарқатган хабарга кўра, Хитой бу борада АҚШни ортда қолдириб, етакчига айланган.

Энг йирик кўмир импортчилари қаторида Хитойдан ташқари Япония, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Тайван, Германия ва Буюк Британия бор.
 
БМТ: ДАРЁ ВА ДЕНГИЗЛАР ИФЛОСЛАНЯПТИ!
Янгиликлар
26.01.2012 г.
Image

Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг дарё ва денгизларни минерал ўғитлар билан ифлослантириши натижасида дунё балиқчилик соҳаси йилига 50 миллиард доллар йўқотяпти. Бу ҳақда БМТ мутахассислари томонидан тайёрланган ҳисоботда таъкидланган.
Мутахассисларнинг айтишича, дунёдаги балиқчилик ресурсларининг 32 фоизини атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва соҳил бўйи бошқарувининг ёмонлиги туфайли тиклаш қийин бўляпти. Айни пайтда дунё океанида 500 та «ўлик ҳудуд» – минерал ўғитлар ва саноат чиқиндилари ташланган қирғоқ ҳудудлари вужудга келган. 
БМТ ҳисоботида таъкидланишича, денгизларни ифлосланишдан асраш балиқчилик компаниялари учун яхшигина даромад келтириши мумкин. Масалан, агар Европа давлатлари сувга минерал ўғитлар ташланишини тўхтатишга эришса, бунинг оқибатида балиқчилик компанияларининг даромади йилига 100 миллион долларга ортади.
Айниқса, нефть ва нефть маҳсулотлари, қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган нитратлар ва фосфатлар (ўғитлар), инсектицидлар (ҳашаротларни қиради) ва гербицидлар (бегона ўтларни йўқ қилувчи воситалар)нинг сувга тушиши катта зарар келтиряпти.

 
ЭНГ КАТТА ЗУМРАД СОТУВГА ҚЎЙИЛДИ
Янгиликлар
26.01.2012 г.
Image Untitled Document

Канаданинг Келоун шаҳридаги Western Star аукционида дунёдаги энг катта зумрад сотувга қўйилди. Яшил тусли қимматбаҳо бу тошнинг оғирлиги 57 карат (11,5 килограмм)га тенг.
Зумраднинг ҳажми тарвуз ёки футбол тўпича келади. Бразилияда топилган бу тошга Teodora, яъни «Худонинг инъоми» номи берилган.  
Қимматбаҳо тош Бразилиянинг айнан қаеридан топилгани сир сақланмоқда. Унинг янги соҳиби бўлмиш калгарилик тадбиркор Реган Рини сўзларига қараганда, зумрадни қазилма ишлари билан шуғулланадиган кичик компания топган.
Teodora Ҳиндистонда йўнилган, Рини уни шу йилнинг 13 январида сотиб олган. Унинг харидини танишлари муваффақиятли инвестиция сифатида баҳолашди.  
Дунёдаги энг катта зумрад 1,15 миллион долларга баҳоланган. Бироқ аукцион ташкилотчилари ҳам, Реган Рини ҳам уни камида 2-2,5 миллион долларга пуллаш ниятида. Кимошди савдоси 28 январда бўлиб ўтади.

 
<< [Аввалги] < [Кейинги] 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 [Олдинга] > [Охирига] >>

Натижалар 41 - 56 1217